Жаҳон | 12:42 / 03.05.2018
9172
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Трамп президентлиги даврида биринчи марта Гуантанамодан маҳбусни топширди

Фото: Thomas Watkins/Agence France-Presse — Getty Images

АҚШ президент Дональд Трамп даврида биринчи марта Гуантанамо қамоқхонасидан маҳбусни учинчи давлатга топширди. Бу ҳақда Пентагон вакили Сара Хиггинс хабар берди, деб ёзяпти Reuters.

Маҳкама Саудия Арабистонига Аҳмад Муҳаммад Хаз ад-Дарбини топширган.

«Қўшма Штатлар ўз ҳаракатларини Саудия Арабистони подшоҳлиги билан мувофиқлаштирди, бу топшириш чоғида хавфсизлик стандартлари ҳамда инсонпарварлик тамойилларига амал қилиш учун керак бўлди», - дея айтиб ўтди Хиггинс.

Шу тариқа, Гуантанамодаги маҳбуслар сони 40 кишигача камайди.

Мавзуга оид