Ўзбекистон | 22:56 / 03.05.2018
5642
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Ҳадис мусобақаларига старт берилади

Юртимизда Қуръон мусобақасидан сўнг илк бор ҳадиси шариф бўйича беллашув бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақида muslimaat.uz сайтида хабар берилди

Фото: muslimaat.uz

4 май куни аёл-қизларимиз, 5 майда эса эркаклар “Ҳадиси шариф билимдони” республика танловида Пайғамбаримиз алайҳиссалом сўзлари борасида беллашишади. Мазкур мусобақада ҳам иштирокчилар ёши чекланган: 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролардан қатнашиш учун аризалар қабул қилинган.

Мусобақа учта шартдан иборат бўлиб, биринчи шарт саволлари Имом Ал-Бухорий ва Имом Ат-Термизий ҳаёти ҳамда илмий фаолиятига оиддир.

Иккинчи шартда берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадисни таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш) керак.

Учинчи шарт – ҳадиснинг араб тилидаги матнини саҳобий билан ёддан айтиб бериш.

Билетда танлаб олинган ҳадислардан бештасининг бошланиш қисми араб тилида берилади. Иштирокчилардан уларни давом эттириб, таржима қилиб бериш талаб этилади.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид