Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубай аэропортидаги паспорт назоратига энди 10 сония кетади
Дубай халқаро аэропортининг учинчи терминалида сайёҳлар паспортини дастлабки текшириш бўйича янги тизим ишга тушди.
У ҳозирги 3 дақиқадан тахминан 10 сониягача қисқарди. Йўловчи ҳақидаги маълумот Дубай амирлигининг Қочқинлар ва хорижликлар иши бўйича бош бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган махсус базага келиб тушади, бу чипта харид қилингандаёқ рўй беради ва рейс жўнатилишидан 48 соат аввал йўловчи шахсини текшириш тизимида фаоллаштирилади.
Шундан сўнг саёҳатчи мақоми ҳақидаги барча маълумот миграция хизмати зобитларининг маълумотлар базасига тушади. Ҳаттоки йўловчи чиптани охирги лаҳзада сотиб олса ҳам, унинг маълумотлари текширув тизимида парвоздан бир соат аввал пайдо бўлади.
Якунда, йўловчи шахсининг дастлабки текширувидан сўнг чегарачи паспортга фақат муҳр босади, айнан шу иш сонияларни талаб қилади.
Ҳозирча бу тизимдан Emirates авиакомпанияси йўловчилари фойдаланиши мумкин, бироқ, ваъда қилинишича, йил охирига қадар тезкор текширув бошқа саёҳатчиларни ҳам қамраб олади. Шунингдек, у Ал Мактум халқаро аэропортида ишга туширилиши режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
18:53 / 28.06.2026
Дубайда оғир аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
08:38 / 29.05.2026
Хитой денгиз ўртасида дунёдаги энг йирик аэропортни қурмоқда
17:24 / 21.05.2026
Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди
08:36 / 15.05.2026