Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ҳарбий бюджетни ошириши мумкин
Фото: Foreign Policy
Германиянинг Бундестагидаги Христиан-демократик ва Христиан-социал иттифоқлар фракцияси раҳбари ўринбосари Йохан Вадефулнинг маълум қилишича, Германия ҳарбий бюджетини 2021 йилгача миллий ЯИМдан 1,5 фоизгача ошириш бўйича режани қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Reuters хабар қилган.
«Коалиция келишуви тушунарли. Катта коалиция ўзининг халқаро мажбуриятлари бўйича тўлашга рози бўлди, бу ҳам мудофаа соҳасига, ҳам ривожланишга кўмак кўрсатиш масалаларига алоқадор», - дея таъкидлаб ўтди Вадефуль.
Шунингдек унинг қайд этишича, мудофаага харажатларни 49 млн еврога оширишни назарда тутувчи прогнозни «тўғри ва реал» деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Германиянинг аксарият қирувчи самолётлари яроқсиз ҳолатда эканини хабар қилганди.
Мавзуга оид
08:10
Мерц ва Макрон Евроиттифоқ иқтисодиётини қайта тиклаш тарафдори
19:00 / 12.02.2026
Германия Марказий Осиё давлатларидан Россияга қарши санкцияларга риоя этишни талаб қилди
14:21 / 12.02.2026
PURL: Лондон Киев учун АҚШ қуролларига 150 млн фунт ажратади
08:32 / 12.02.2026