Спорт | 12:39 / 05.05.2018
16447
1 дақиқада ўқилади

Ҳакамга ҳужум қилган Арда Турон майдондан четлатилди

Туркия чемпионати 32-турида «Истанбул ББ» клуби «Сивасспор» билан беллашди.

Мезбонлар ўйин охирига қадар 1:0 ҳисобида олдинда эди, бироқ сўнгги дақиқада дарвозабон Вулқон Бобожон ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва ҳисоб тенглашди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда «Истанбул ББ» яримҳимоячиси Арда Туроннинг асаблари дош беролмади ва ён ҳакамни итариб юборди. Натижада, бош ҳакам уни майдондан четлатди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: mynet.com

Айни пайтда «Истанбул ББ» мусобақа жадвалида «Галатасарой» билан бирга пешқадамлик қилмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид