Жаҳон | 10:07 / 05.05.2018
2993
1 дақиқада ўқилади

Кенияда сув тошқинлари оқибатида қурбонлар бўлганлар сони айтилди

Фото: Getty Images

Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Кениядаги бўлинмаси мамлакатда сўнгги бир ой ичида юз берган сув тошқинлари оқибатида қанча одам ҳалок бўлганини маълум қилди, деб хабар беряпти CNN.

Ташкилот маълумотларига кўра, табиий офат натижасида камида 100 киши ҳалок бўлди ва тахминан 260 минг киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган.

Қизил Хочдан қўшимча қилишларича, мамлакат ҳукумати жабрланганларни хавфсиз туманларга олиб ўтишни давом эттирмоқда.

Мамлакатда кучли ёмғирлар бир ой муқаддам кузатилганди. Ўшандан бери Кениядаги қишлоқлар сувга тўлишда давом этяпти. Уйлар, фермалар, йўллар ва инфратузилманинг бошқа объектлари аксарият қисми сув тошқинлари туфайли вайрон бўлди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид