Тўрткўл туманининг олис ҳудудларидан “Кўкча” овули фуқаролари Оқилжон Балтабоева ҳамда қизи Феруза Алибекова ноқонуний равишда давлат чегарасини бузиб ўтганлиги боис, 5 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган эдилар, деб ёзмоқда Kruz туман ҳокимлигига асосан.
Тўрткўл туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Алибекованинг вояга етмаган, ёш фарзанди борлиги ва А.Балтабоеванинг оилавий шароитларини, муқаддам судланмаганлигини инобатга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судига кафиллик хати билан мурожаат қилди.
Суд Хотин-қизлар қўмитаси кафиллигига асосан фуқаролар Балтабоева ва қизи Алибековаларни синов муддати билан озодликка чиқариш бўйича қарор қабул қилиб, фуқароларни ўз оилалари бағрига қайтишига сабаб бўлди.