Тўрткўл тумани «коррупциядан холи ҳудуд»га айлантирилади
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг сайёр мажлисида бу бўйича алоҳида чора-тадбирлар режаси амалга оширилиши белгиланди.

Фото: Олий Мажлис Сенати
Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг сайёр мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Мажлисда парламент палаталарининг масъул қўмиталари раислари бошчилигида алоҳида ишчи гуруҳлар тузилиб, криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича жойлардаги реал ҳолатни ўрганиш борасида ишлар олиб борилаётгани алоҳида қайд этилди.
Таъкидланишича, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида кенг қамровли ўрганишлар олиб борилган.
Ўрганиш натижалари бўйича мутасаддиларнинг тегишли ахборотлари эшитилди.
Ҳудудда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва коррупцияга қарши курашишда ички ишлар, соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими тизимларида кўплаб масалалар эътибордан четда қолаётгани маълум қилинди. Соҳаларга масъул бўлган раҳбарлар томонидан қайд этилган масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Тўрткўл туманини «коррупциядан холи ҳудуд»га айлантириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар режаси амалга оширилиши белгиланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгаш билан биргаликда мазкур лойиҳа доирасида барча мутасадди вазирлик, идоралар фаолиятини мувофиқлаштирган ҳолда, белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши қайд этилди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британия разведкасига илк бор аёл киши раҳбарлик қилади
Жаҳон | 01:39
-
Шимолий денгиз соҳилларидан улкан китнинг жасади топилди
Фан-техника | 00:38
-
«Пайшанба куни Туркияда кутаман». Зеленский Путинни шахсан учрашишга таклиф қилди
Жаҳон | 22:43 / 11.05.2025
-
Россияда маъмурий жавобгарликка тортилган релокантлар мулкини мусодара қилиш бошланади
Жаҳон | 22:17 / 11.05.2025
Мавзуга оид

16:22 / 01.05.2025
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади

16:21 / 30.04.2025
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди

13:00 / 30.04.2025
Сенат Ўзбекистонда электрон сигареталарни тақиқлаш ҳақидаги қонунни маъқуллади

13:39 / 29.04.2025