Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Англияда мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогарлар эълон қилинди
Англия премьер-лигасининг 2017/18 йилги мавсумида энг яхши футболчи бўлиш учун даъвогарлар маълум бўлди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.
EA Sports билан ҳамкорликда ўтказилаётган бу сўровномада 6 нафар футболчининг номзоди илгари сурилган. Улар қуйидагича
Кевин Де Брюйне, Раҳим Стерлинг (иккаласи — «Манчестер Сити»), Давид Де Хеа («Манчестер Юнайтед»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Жеймс Тарковски («Бёрнли»).
Футболчиларига исталган мухлис ЕА Sports расмий сайти орқали овоз бериш мумкин. Натижалар келгуси ҳафтада эълон қилинади.