Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Порту» «Бенфика»нинг 4 йиллик гегемонлигига барҳам берди
«Порту» Португалия чемпионатининг 2017/18 йилги мавсум чемпионига айланди. «Аждарлар» 33-турда «Спортинг» ва «Бенфика» жамоалари ўзаро ўйинда дуранг (0:0) қайд этишгач, чемпионликни расмийлаштиришди.
Португалияда чемпионат тугашига бир тур қолганида «Порту» «Бенфика» ва «Спортинг»ни 4 очкога ортда қолдириб кетди ва эндиликда таъқибчилари ета олмайдиган даражага чиқди.
«Порту» ўз тарихида 28-марта, 2012/13 йилги мавсумдан буён илк марта Португалия чемпионатида зафар қучди. Бунгача «Бенфика» кетма-кет 4 мавсум ҳеч кимга титулни бермай келаётганди. Айни вақтда Португалияда чемпион бўлиш бўйича «Бенфика» рекордчи (36 марта) саналади. Кучли учликни «Спортинг» (18) якунлаб беради.
Мавзуга оид
11:48 / 17.06.2025
«Челси»нинг янги ҳужумчиси ишончни оқлашни бошлади, Ди Мария ва Отаменди «Бенфика»ни қутқарди
13:00 / 20.04.2023
«Сити»га ҳатто «Бавария» рақобат қилолмаяпти. Пеп энди ЕЧЛни оладими?
14:49 / 12.04.2023
«Интер» деярли яримфиналда. Мариунинг хатоси қимматга тушди
12:40 / 12.04.2023