Спорт | 12:45 / 06.05.2018
11892
1 дақиқада ўқилади

Видеотакрорлар 100 фоизлик офсайдни аниқлай олмади

Фото: Getty Images

Австралиянинг А-лигаси Гранд-финали доирасидаги «Ньюкасл Жетс» ва «Мельбурн Виктори» жамоалари ўртасидаги учрашувда (0:1) техник хато содир бўлди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида «Мельбурн» футболчилари офсайддан гол киритишганди. Кутилмаганда Австралияда фойдаланилаётган VAR тизими 30 сония давомида ишламай қолди. Натижада ҳакамда такрорий вазиятни кўришни имконияти бўлмади ва у голни ҳисобга олишга мажбур бўлди.

Кейинроқ Австралия футбол федерацияси бу борада ўз хатосини тан олди.

«Техник муаммо видеоассистентга офсайдни аниқлаш учун кўмак берадиган камерага уланишнинг йўқолиб қолишида бўлди», — дейилади АФФ баёнотида.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид