11:29 / 07.05.2018
34059

Янги тартибдаги тест синовлари бўйича видеоролик тақдим этилди

Жорий йилнинг апрель ойи бошларида «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинганди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовлари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Мазкур низомга асосан, ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризалар ҳар йили 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади. Эндиликда тест синовлари ҳар йили 1 августдан 15 августга қадар, кунига икки сменада ўтказилади. Бунда биринчи смена соат 8:00да, иккинчи смена 15:00да бошланади.

Тест синовлари Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуаси павильонларида ва унинг ҳудудида ўрнатиладиган қўшимча йиғма павильонларда, шунингдек, катта сиғимдаги бошқа биноларда, вилоят марказларида эса — олимпия захиралари коллежлари ёки бошқа ташкилотларнинг катта сиғимдаги биноларида ўтказилади. Бинода тест синовлари жараёнини тўлиқ назорат қилиш мақсадида қоида тариқасида, 30 нафар абитуриент учун битта видеокузатув тизими ўрнатилиши, жараённи абитуриентларнинг ота-оналари онлайн тарзда кузатиши учун зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши шарт. 

ДТМ (Давлат тест маркази) янги тартибда ўтказиладиган тест синовларига бағишланган видеоролик тақдим этди. Ундан кўриш мумкинки, тест синовлари мутлақо янгича тизимда – шаффоф ва очиқ тарзда бўлиб ўтади.

Top