«Иккиюзламачилик». Эрдўған БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған БМТни ислоҳ этиш зарурлигини ҳақида маълум қилди. Унинг сўзлари Anadolu агентлиги томонидан келтирилган.
«Халқаро ҳажамиятнинг мунофиқлиги ва тинчлик ҳамда хавфсизликни таъминлаш вазифаси бўлган халқаро ташкилотларнинг иккиюзламачилиги шундай кўламга етдики, энди холис эмасликни яшириш имконсиз бўлиб қолди. Анқара айнан шунинг учун БМТни ислоҳ қилишга чақиради», - деди Эрдўған.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари бўлган бешта давлат манфаати асосида шакллантирилган халқаро тизимнинг келажаги йўқ. Унинг сўзларига кўра, ислоҳотлар барибир зарур.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия мухолифати президентлик сайловларига номзод бўйича бир қарорга келганди.
Мавзуга оид
16:44 / 10.10.2024
БМТнинг «отаси» – Миллатлар Лигаси тарихи
23:14 / 07.10.2024
Telegram уюшган жиноий гуруҳларнинг «хуфёна бозорларига» айланди – ОАВ
20:23 / 07.10.2024
2023 йилги қурғоқчилик дунё дарёларининг 50 фоизини саёзлаштирди
10:00 / 07.10.2024