Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин 2024 йилгача ҳукумат бажариши керак бўлган вазифаларни белгилаб берди
Россия президенти Владимир Путин Россиянинг 2024 йилгача бўлган давр учун миллий мақсадлари ва стратегик вазифалари ҳақидаги фармонни имзолади.
Ҳужжатда бир неча йил учун мамлакатни ривожлаништиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган. Жумладан, Путин ҳукумат олдига мамлакатда беморлар ҳуқуқларини ҳимоялаш тизимини шакллантириш, фуқароларнинг қулай шаҳар муҳитини шакллантиришдаги бевосита иштироки механизмларини яратиш, туғилиш даражасини ошириш ва йирик шаҳарлар ўртасида тезкор ҳамда ўта тезкор темир йўл алоқасини ривожлантириш вазифаларини қўйган.
Путин охирги марта Россиянинг стратегик вазифалари рўйхатини 2012 йил майида имзолаганди. “Май фармонлари” деб аталувчи ўша ҳужжат давлат хизматчилари маошини, ЯИМга инвестициялар улушини, меҳнат унумдорлигини ошириш, 25 млнта иш ўрни яратиш вазифаларини ўз ичига олганди. 2017 йил декабрда Путин ўшанда қўйилган мақсадларнинг 90 фоизидан кўпроғига эришилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026