13:09 / 07.05.2018
13824

Ўзбекистонда доллар курси 2017 йил октябридан бери биринчи марта 8060 сўмдан пастга тушди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 8 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8,96 сўмга арзонлашган ва 1 доллар 8059 сўму 24 тийинга тенг бўлиб турибди. 

Евро курси 146,26 сўмга тушиб, 9638,85 сўмни ташкил қилган.

1 Россия рубли курси 0,98 сўмга арзонлашиб, 128,73 сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Ўзбекистонда доллар курси сўнгги 11 ҳафта ичида биринчи марта кўтарилганди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

 

Top