Йилнинг дастлабки ҳафтаси нисбатан тинч ўтган бўлса-да, бозорлар 2024 йилни пасайиш билан бошлади. Ҳафта давомида қаттиқ таъсир этадиган хабарлар чиқмаган бўлса-да, бозорлар ўз чўққисига етганлиги ва иштирокчилар байрам ва таътилдан ҳали қайтмаганлиги туфайли савдо ҳажми камайди. 5 январда эълон қилинган АҚШдаги ишсизлик даражаси 3,7 фоизда ўзгаришсиз қолди ва ФЗТ Миқдорий қисқариш сиёсатини қўллаб-қувватлашда давом этди.
Jahon Insights канали экспертлари 2024 йилнинг 1 январидан 5 январигача бўлган вақтда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
- S&P500: -1,52 фоиз;
- NASDAQ: -3,09 фоиз;
- DJI: -0,59 фоиз.
NASDAQ ва S&P500 индекслари ҳафтани 520 ва 73 пунктга, Dow Jones индекси эса 224 пунктга тушиш билан якунлади.
Асосий қимматбаҳо металлар:
- Олтин: -0,84 фоиз;
- Кумуш: -2,51 фоиз;
- Алюминий: -4,89 фоиз;
- Мис: -0,19 фоиз (йил бошидан +2,01 фоиз).
Қимматбаҳо металлар ҳам 2024 йилнинг биринчи ҳафтасини қизил шамчироқлар билан бошлаб берди. Олтин ва алюминий бозор қиймати ҳафта мобайнида 17 ва 117 долларга, кумуш ва мис эса мос равишда 60 ва 9 центга арзонлашди.
Нефт
- WTI: +3,65 фоиз;
- BRENT: +2,30 фоиз.
Жаҳон нефт бозори йилни ўсиш билан бошлади. Нефтнинг WTI маркаси бир ҳафта давомида 2,60 долларга, BRENT эса 1,77 долларга кўтарилди.
Валюталар
- EUR/USD: -0,86 фоиз;
- USD/CNY: +0,59 фоиз;
- USD/TRY: +1,15 фоиз;
- USD/UZS: +0,37 фоиз;
- RUB/USD: +1,75 фоиз.
АҚШ валютаси йилнинг дастлабки ҳафтасини ўсиш билан бошлаб берди. Бунинг натижасида долларга нисбатан рубл ва евро 1,75 фоиз ва 0,86 фоиз, Туркия лираси, Хитой юани ва ўзбек сўми мос равишда 1,15 фоиз, 0,59 фоиз ва 0,37 фоизга пастлади.















