Жаҳон молия бозори кўплаб ҳодисаларга бой бўлган навбатдаги қайноқ ҳафтани муваффақиятли якунлади. АҚШ инфляция маълумотлари ҳафтанинг муҳим хабарлар кетма-кетлигини бошлаб берди. Қайд этилишича, январ ойидаги инфляция декабрга нисбатан ўзгаришсиз қолиб, 3,9 фоизни ташкил этган. Бунинг оқибатида АҚШ фонд бозори индексларини ўша куни ўртача 2 фоиздан кўпроқ коррекция қилди ва ҳафта мобайнида йўқотилган позицияларни тиклаш билан овора бўлди. Дунёнинг бошқа минтақаларида, яъни Буюк Британия ва Японияда ҳам муҳим макроиқтисодий маълумотлар (Ялпи ички маҳсулот) эълон қилинди. Бунга кўра, иккала мамлакатда IV чоракда ЯИМ салбий кўрсаткични қайд этди ва Буюк Британия иқтисодиёти 0,3 фоиз, Япония иқтисодиёти эса 0,4 фоизга қисқарди. Бу мамлакатларнинг иқтисодиёти III чоракда ҳам қисқаргани туфайли расмий равишда техник рецессияга қадам қўйишди.
Jahon Insights канали экспертлари 12 февралдан 16 февралгача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
- S&P500: -0,42 фоиз (йил бошидан +4,94 фоиз);
- NASDAQ: -1,54 фоиз (йил бошидан +5,11 фоиз);
- DJI: -0,11 фоиз (йил бошидан +2,49 фоиз).
АҚШ фонд индексларининг бир неча ҳафталик кетма-кет ўсиш динамикаси тўхтади. Ҳафта давомида Dow Jones, NASDAQ ва S&P500 индекслари мос равишда 44, 277 ва 21 пунктга пастлади.
Асосий қимматбаҳо металлар:
- Олтин: -0,55 фоиз (йил бошидан -2,41 фоиз);
- Кумуш: +3,53 фоиз (йил бошидан -1,42 фоиз);
- Алюминий: -0,02 фоиз (йил бошидан -7,24 фоиз);
- Мис: +3,51 фоиз (йил бошидан -1,64 фоиз).
Қимматбаҳо металлар эса якунланган ҳафтада турли кўрсаткичларни қайд этишди. Олтин ва алюминий мос равишда 11,1 ва 0,5 долларга пасайган бўлса, кумуш ва мис 0,8 ва 0,13 долларга ўз қийматини оширди.
Нефт
- WTI: +2,12 фоиз (йил бошидан +9,63 фоиз);
- BRENT: +1,6 фоиз (йил бошидан +8,02 фоиз).
Яқин Шарқда кескинлик фонида нефт нархи ошди. Хусусан, маҳсулотнинг WTI маркаси 1,62 долларга, BRENT эса 1,31 долларга қимматлашди.

















