09:18 / 08.05.2018
18489

Ёлғон маълумот ким учун керак эди?!

Иллюстратив фото

Қарши шаҳар “Беклар” маҳалла фуқаролар йиғини, “Балх” кўчаси 10-уйда яшовчи фуқаро Жўра Туропов Қарши шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари хизматидан норози бўлиб, Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ахборот хизмати.

Фуқаро мурожаатида “Беклар” маҳалласи аҳолисига электр энергияси ва табиий газ бўйича масъул Қарши шаҳар Мажбурий ижро бюроси ходими истеъмолчи хонадонига тегишли 0250182-сонли абонент рақами орқали DDSU-28 русумли завод рақами 400849 бўлган электр ҳисоблагич кўрсаткичини хонадонга бориб текширмасдан, “АСУ” маълумотлар базасига истеъмолчи абонент картасига 26.02.2018 йил ҳолатида қўшимча равишда 11286 кВт нореал маълумот киритганлиги, бугунги кунда ҳисоблагичнинг ҳақиқий кўрсаткичи 6572 кВт ташкил қилганлиги қайд этилиб, жамият ходимларидан мазкур масалада амалий ёрдам беришларини сўраган.

Аризадаги ҳолат юзасидан тегишли тартибда шаҳар жамияти ходимлари ҳамда мажбурий ижро бюроси назоратчилари томонидан жорий йилнинг 9 апрель куни фуқаро хонадонида 0000602-сонли далолатнома асосида ўрганиш ишлари ташкил этилди. 

Натижада фуқаро хонадонидаги электр ҳисоблагич кўрсаткичи 6771 квт эканлиги, истеъмолчининг сарф қилинмаган электр энергияси учун ортиқча 3906 кВт тўловни амалга оширганлиги, шунингдек, бюро ходими 15.11.2017 йил ҳолатида хонадонда 10677 квт/с электр энергияси истеъмол қилинди дея ёлғон маълумот киритганлиги аниқланди. 

Аниқланган ҳолат бўйича йўл қўйилган хатони бартараф этиш мақсадида хонадонда ўтказилган хатлов натижаси тўғрисида АСУ маълумотлар базасига маълумот киритилиб, фуқаро абонент картасидаги қарздорлик бартараф этилди.

Top