Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Медведев Россия бош вазирлигига тасдиқланди
Фото: ТАСС
Россия Давлат думаси Дмитрий Медведевни бош вазир этиб сайлади.
Парламентарийларнинг 374 нафари (226 овоз талаб этиларди) унинг номзодини ёқлаган, 56 киши қарши бўлган. Овоз беришда 430 парламентарий иштирок этган.
Дума йиғилиши вақтида «Единая Россия» ва ЛДПР тўла таркибда Медведев номзодини маъқуллаган, яна икки фракция — КПРФ ва «Справедливая Россия» эса қарши чиққан.
Дмитрий Медведев бошқараётган Россия ҳукумати 7 май куни истеъфога чиққанди.
Шу куни тўртинчи муддатга Россия президенти сифатида фаолиятини бошлаган Владимир Путин Давлат думасига Дмитрий Медведев номзодини ҳукумат раиси этиб тайинлаш учун розилик олиш мақсадида киритганди.
Мавзуга оид
09:42 / 11.12.2025
Экспертлар: Россия фронтдаги йўқотишларни қоплаяпти, қўшин сони ошмаяпти
23:45 / 07.10.2025
Медведев: «Европаликлар сўйилишга кетаётган ҳайвондай титрасин»
22:39 / 30.09.2025
Трамп ядровий таҳдидлари туфайли Медведевни «аҳмоқ одам» деб атади
11:35 / 04.08.2025