УЕФА Суперкубоги учун баҳс Қозоғистонда ўтказилиши мумкин
Европа футбол ассоциациялари уюшмаси (УЕФА) ижроия қўмитаси Киевда бўлиб ўтадиган йиғилишда 2020 йилги Европа кубоклари финал учрашувлари ўтказиладиган шаҳарларни эълон қилади, деб хабар бермоқда sports.kz ташкилотнинг расмий сайтига асосан.
УЕФА ижроия қўмитасининг Украина пойтахтидаги йиғилиши 24 май куни бўлиб ўтади. Финал учрашувлар учун мезбон шаҳарларни танлаш кун тартибидаги биринчи масалага айланади. Шунингдек, Евро-2020 финал босқичи ўйинлари жадвали, клубларни лицензиялаш ва молиявий fair play қоидаларининг янги таҳрири тасдиқланиши керак.
2020 йилги Чемпионлар лигасининг финал учрашувини ўтказиш учун Лиссабон ва Истанбул даъвогарлик қилмоқда. Москвадаги «Динамо» стадиони 2020 йилги аёллар Чемпионлар лигаси финалини қабул қилиш ҳуқуқи учун Вена ва Льеж билан курашмоқда. Европа лигаси финалига Порту ва Гданьск даъвогар.
Тўққиз мамлакат УЕФА суперкубогини ўзида қабул қилиш учун кураш олиб боряпти: Беларусь, Финляндия, Франция, Албания, Исроил, Қозоғистон, Молдова, Шимолий Ирландия, Португалия.
Мавзуга оид
22:27
Мустақил Қозоғистон тарихидаги энг йирик авиаҳалокатлар санаб ўтилди
21:32
Azerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистондаги ҳалокатида 38 киши вафот этди
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024