Январь-апрель ойларида 60,3 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди
Дастлабки маълумотлар бўйича, 2018 йилнинг январь-апрель ойларида республика корхоналари томонидан 60,3 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 11,6%ни ташкил этди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
Жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсишининг асосий омили бўлиб, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатида ишлаб чиқариш ҳажмининг 7,8%га (жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсишига қўшган ҳиссаси 5,9 пункт), тоғ- кон саноати ва очиқ конларни ишлашнинг – 35,4%га (ўсишга қўшган ҳиссаси 5,1 пункт), электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашнинг 3,1%га (ўсишга қўшган ҳиссаси 0,3 пункт) ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилишнинг – 35,4%га (ўсишга қўшган ҳиссаси 0,3 пункт) ўсиши ҳисобланади.
Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 2018 йилнинг январь-апрель ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 10,4 трлн сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 17,3%ни ташкил этди.
2018 йилнинг январь-апрел ойларида ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 44,5 трлн сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 73,8%ни ташкил этди.
Мавзуга оид
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024