Спорт | 00:28 / 10.05.2018
6093
2 дақиқада ўқилади

Галиулин «Тосно» билан Россия Кубогини қўлга киритди

Россия Кубогида финал ўйини ўтказилди.

«Тосно» клуби 1-дивизион вакили «Авангард» билан беллашиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз тарихида биринчи марта нуфузли совринни қўлга киритди. 

Ҳамюртимиз Вагиз Галиулин «Тосно»нинг асосий таркибида майдонга тушиб, ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.

Қизиғи шундаки, айни пайтда «Тосно» Премьер-лигада сўнгги ўринлардан бирида боряпти ва қуйи лигага тушиб кетиши ҳам мумкин. Россия Кубоги ғолиби сифатида жамоанинг Европа Лигасида иштирок этиши ҳам сўроқ остида турибди. Чунки клуб еврокубокларда иштирок этиш учун УЕФА лицензиясини олмаган.

Россия Кубоги, Финал
Тосно – Авангард Курск - 2:1 
9 май, «Волгоград-Арена» 
Голлар: 1:0 – 10 Скворцов, 1:1 – 16 Киреев, 2:1 – 80 Мирзов. 
Тосно – Юрченко, Буйволов, Сухарев, Чернов, Маргасов, Скворцов (Рикардиньо, 66), Жигулев, Галиулин, Палиенко (Нуну Роша, 58), Мирзов, Полетанович.
Авангард Курск – Кобзев, Дашаев, Гоцук, Багаев, Гурфов, Коробов, Альшин, Нетфуллин, Болов (Тлупов, 77), Киреев, Федчук (Акбашев, 82).
Огоҳлантиришлар: Буйволов (56), Федчук (76), Мирзов (81).

Мавзуга оид