Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кениядаги тўғоннинг ўпирилиши туфайли ҳалок бўлганлар сони ортмоқда
Кениядаги тўғоннинг ўпирилиши туфайли ҳалок бўлганлар сони 38 кишига етди, дея хабар берди Capital FM Рифт водийси жиноий ишларни тергов қилиш департаменти раҳбари Гидеон Кибунжага асосан.
Аввалроқ, 27 киши ҳалок бўлгани ва 39 инсон жароҳат олгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
"Ҳозирги вақтга келиб 38 жасадни аниқладик, қидирув-қутқарув амалиёти давом этяпти", - дея маълум қилган Кибунжа.
Субукиа туманидаги “Пател” тўғонининг ўпирилиши пайшанбага ўтар тунда содир бўлди. Ҳодиса оқибатида қатор қишлоқлар сув остида қолган. Аввалроқ, тўғон ўпирилиши, сув тошқини ва вайронагарчиликлар туфайли камида 2,5 минг киши жабрлангани хабар берилганди. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, тўғон ўпирилган туманда эвакуация ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:48 / 30.03.2026
Битта «малика» 220 доллар. Кенияда ноқонуний чумоли савдоси авж олди
10:05 / 17.03.2026
Кения ТИВ: кенияликлар энди Украинадаги урушга ёлланмайди
14:36 / 27.02.2026
Кенияликларни РФ урушига ёллаш: айбланувчи қўлга олинди
13:51 / 20.02.2026