Ўзбекистон | 15:40 / 10.05.2018
89246
1 дақиқада ўқилади

Президент Хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари бошқа ишга ўтказилди

Абдураҳим Мўминов Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бундан ФВВ расмий сайтидаги маълумотлар дарак бермоқда.

Мўминов Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалаларни назорат қилади.

Шу билан бирга, Мўминов айнан кимга ўринбосарлиги маълум эмас — вазирлик сайтида биринчи раҳбар лавозими бўш турибди.

Эслатиб ўтамиз, Абдураҳим Мўминов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси президентининг Хавфсизлик хизмати бошлиғи эди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид