Жаҳон | 10:24 / 10.05.2018
5682
1 дақиқада ўқилади

Руминия президенти “жиноятчилар” сўзи учун жаримага тортилди 

Фото: AFP

Руминия президенти Клаус Йоханнисга нисбатан ҳали жазо ҳукми чиқарилмаганларга нисбатан “жиноятчилар” сўзини қўллагани учун 2000 лев (510 доллар) миқдорида жарима тайинланди. Бу ҳақда Руминиянинг таҳқирлашларга қарши курашиш миллий кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.

“Президент Клаус Йоханнис томонидан ҳали жазо ҳукми чиқарилмаганларга нисбатан “жиноятчилар” сўзини қўллаши таҳқирлаш ҳисобланади ва одамларнинг қадр-қимматга ҳуқуқини бузади”, деб айтилган хабарда. 

Президент маъмурияти бу қарор эътиборсиз қолдирилмаслигини маълум қилган. 

“Руминия президенти бу қарорни сиёсий деб ҳисоблайди ва шу сабабли у бўйича тегишли инстанцияга арз қилади”, деб айтилган маъмурият хабарида.

Йоханнисни жавобгарликка тортиш аризаси февралда Ҳуқуқшунослар олами ташкилотидан келиб тушган. Ариза муаллифлари президент матбуот анжуманда “жиноятчилар” ва “айбланувчилар” деган сўзларни қўллаганидан норози бўлишган.

Мавзуга оид