Ўзбекистон | 19:40 / 10.05.2018
13669
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда мушакбозликлар давом эттирилади

Тошкент шаҳрида бундан кейин ҳар байрамда мушакбозлик уюштирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.

Маълум қилинишича, бундан кейинги мушакбозликлар шаҳарнинг бир неча нуқталарида ўтказилади.

«Таклифларни ўрганиб чиққан ҳолда, Тошкент шаҳри ҳокимлиги Тошкент шаҳрида ўтказиладиган келгуси байрамларда отиладиган мушакларнинг сифатини ва гўзаллигини, замонавий шаклларда акс этишини халқаро даражага кўтаришни ва отиладиган мушакларнинг сонини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари мушакбозликдан баҳра олиш имкониятига эга бўлишлари учун, шаҳримизнинг бир неча ҳудудларида ўтказилиши кўриб чиқилмоқда», дейилган хабарда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид