19:50 / 10.05.2018
68458

Ўзбекистонда кузатилган зилзила ҳақида аниқ маълумот берилди

10 май куни соат 19:08да Ўзбекистонда қўшни Афғонистонда рўй берган ер силкиниши сезилди.

ФВВ Республика сейсмопрогноз мониторинги маркази ахборотига кўра, магнитудаси — 6, чуқурлиги — 200 километр, Тошкентдан 520 километр жануби-шарқда, Афғонистон ҳудудида жойлашган.

Ер ости силкинишлар кучи ҳудудлар кесимида:

Тошкент — 3 балл;

Фарғона — 3 балл;

Жиззах — 3 балл;

Самарқанд — 3 балл;

Термиз — 4 балл;

Қарши — 3 балл.

Вайроналиклар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Top