Спорт | 00:40 / 11.05.2018
18292
1 дақиқада ўқилади

«Локомотив» стадиони ҳудудида ибодат учун жой тайёрланди

Юртимизда Ислом динини ёшларга  етказиш, уни тўғри  ташвиқот қилиш йўлида кўплаб амалий ишлар бажарилмоқда.

Бир неча кундан сўнг, муборак Рамазон ойи кириб келади. Шу муносабат юзасидан «Локомотив» стадионига ташриф буюрган футбол мухлислари учун 4-сектор олдида, алоҳида ажратилган жойда намоз ибодатларини бажаришлари ва таҳорат олиш хоналари ташкил этилади. Бу ҳақда «темирйўлчилар» матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Локомотив» стадионида навбатдаги ўйин 11 май куни ўтказилади. Унда «Локомотив» ва «Бухоро» беллашади. Баҳс соат 20:30да бошланади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид