Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда Ҳайит санаси эълон қилинди: Рамазон ойи яна 29 кун бўлиши мумкин
Қирғизистонлик уламолар Туркий давлатлар ташкилоти Фатво кенгашига асосланиб, Рамазон ҳайити 20 март санасига тўғри келишини маълум қилди. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ҳам ушбу Кенгашга аъзо.
Султан Досалиев / Қирғизистон президенти матбуот хизмати
Агар Ҳайит айёми Ўзбекистонда ҳам 20 март кунига тўғри келса, бу йилги Рамазон ойи ҳам 29 кунда якунланиши мумкин.
Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси 2026 йилги Рамазон ҳайити байрами 20 март, жума кунига тўғри келишини маълум қилди. Диний бошқарма 10 март куни эълон қилинган ушбу қарор – Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар Фатво кенгашида қабул қилинганини билдирган.
Аслида, диний байрамларнинг аниқ санаси ой кўринишига қараб 1 кунга фарқ қилиши мумкин. Бу ҳолат жорий йил Рамазон ойининг бошланишида ҳам кузатилди. Хусусан, Саудия Арабистони ой кузатиш қўмитаси ва унга эргашган бир неча мамлакатлар жорий йил 18 февралдан Рамазон ойини кутиб олди. Бошқа кўплаб мусулмон мамлакатлари, жумладан Марказий Осиё давлатлари ҳам Рамазонни 19 февралдан бошлади.
Маълум бўлишича, бу сафар Рамазон ҳайити санаси борасида ҳам минтақадаги барча диний идоралар астрономик ҳисоб-китоблар асосида 20 март санасида тўхталишган. Бу сана – жорий йил 2-4 февраль кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари Мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъатининг маслаҳат йиғилишида келишилган.
Ушбу Фатво ҳайъатига Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар: Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва кузатувчи давлатлари Туркманистон, Венгрия муфтиятлари вакиллари киради.
Лекин ҳозирча, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Рамазон ҳайитининг санаси борасида аниқ маълумот бермади. Агар, диний идора эълон қилган тақвим бўйича Рамазон ойи 30 кун давом этса, ҳайит байрами 21 мартга ўтиши мумкин. Аксинча, 20 март Ҳайит куни бўлса, 2026 йилги Рамазон ойи ҳам 29 кундан иборат бўлади.
2025-йилда ҳам Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистон уламоларнинг ҳисоб-китобларига кўра Рамазон ойи 29 кунда якунланган эди.
Kun.uz бу борасида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси матбуот хизматига сўров юборди.
Мавзуга оид
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
15:56 / 25.03.2026
Қирғизистонда йўлда жанжаллашганлардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилиши мумкин
19:21 / 21.03.2026
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
12:35 / 16.03.2026