15:55 / 11.05.2018
13901

Ўзбекистонда сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги илтимоснома шакли тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги илтимоснома шакли тасдиқланди.

Янги илтимоснома шаклида Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана тақдим этилиши учун ўзининг фуқаролиги бўйича мансуб давлатда ёки доимий яшаш жойида ижтимоий-сиёсий фаолият, диний эътиқоди, ўзининг фуқаролиги бўйича мансуб давлатда ёки доимий яшаш жойида ирқий ёки миллий мансублиги учун таъқиб қилинаётган ёки таъқиб қилишнинг жабрланувчиси бўлишига реал таҳдиднинг мавжудлиги, ўзининг фуқаролиги бўйича мансуб давлатда ёки доимий яшаш жойида халқаро ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган инсон ҳуқуқлари бузилишининг бошқа ҳолатлари юзасидан маълумот тақдим этиш лозим.

Шунингдек, сиёсий бошпана сўраган шахс ўзининг туғилган куни, ойи, йили ва жойи, фуқаролиги, миллати, паспорт маълумотлари, Ўзбекистон Республикасида ўзи билан бирга ким яшаши ҳақида маълумот бериши керак. 
 

 

Top