Ўзбекистон | 00:36 / 13.05.2018
5154
1 дақиқада ўқилади

Ҳуқуқий маслаҳат берувчи субъектлар доираси кенгайтирилади

Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатасининг ҳуқуқий маслаҳатлар хизматини кўрсатувчи субъектлар доирасини кенгайтири​лади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида шундай дейилади.

Фармонга мувофиқ, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатасининг ҳуқуқий маслаҳатлар хизматини кўрсатувчи субъектлар доирасини кенгайтириш ҳақидаги таклифларига розилик берилади.

Тижорат ташкилотлари юридик маслаҳат хизматларини лицензия олмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга ошириши мумкин бўлади. Бироқ, қайд этилган ташкилотлар фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича судларда вакиллик қилиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид