Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Астрономлар Ерга “йўқолиб қолган” астероид яқинлашаётганидан огоҳлантиришди
Фото: Fotolia / AND Inc
Ерга 2010 йилда кўринмай қолган 2010 WC9 астероиди яқинлашмоқда. Бу ҳақда Британиянинг Northolt Branch обсерваториясига иқтибос келтирган ҳолда EarthSky хабар бермоқда.
Ушбу астероид илк бор 2010 йил 30 ноябрда пайқалган. Астрономлар само жисмини 1 декабргача кузатишга муваффақ бўлишган, шундан кейин у кўринмай қолган. АҚШ обсерваторияси ходимлари 8 йил ўтиб астероидни яна қайд қилишга муваффақ бўлишган.
Астероид Ерга 16 май куни соат 03:05да яқинлашади. У сайёрамиздан 203 минг км нарироқдан учиб ўтади, тезлиги соатига 46 минг кмни, диаметри 60-130 метрни ташкил қилади.
EarthSky’нинг таъкидлашича, астероид Ерга анча яқин учиб ўтади, у билан сайёрамиз ўртасидаги масофа Ойгача бўлган масофанинг 0,53 қисмига тенг бўлади. Астрономларнинг таъкидлашича, астероиднинг Ер билан тўқнашиши хавфи йўқ.
Мавзуга оид
07:15 / 22.11.2025
Ердан ташқари океанлар: Қуёш тизимида сувнинг асосий захираси қаерда?
07:16 / 20.11.2025
Инсон фаолияти туфайли Ернинг айланиш ўқи 80 смга силжигани аниқланди
07:24 / 31.10.2025
NASA 2025 US6 астероиди ҳақидаги маълумотларга киришни чеклади. Сабаб нима?
07:50 / 27.10.2025