Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манчини ўрнига «Зенит» мураббийлиги учун 5 даъвогар бор
«Зенит»нинг 2017/18 йилги мавсумдаги ўйинларига ташриф буюрган миллионинчи мухлисга айланган мухлиси Иван Заманков «Матч» телеканали эфирида «Зенит» бош мураббийлиги учун даъвогарларнинг тўлиқ рўйхатини келтирди.
У жамоа спорт директоридан олган маълумотга кўра қуйидаги номлар рўйхатда: Маурицио Сарри («Наполи»), Паулу Фонсека («Шахтёр»), Хорхе Сампаоли (Аргентина термаси), Марсело Гальярдо («Ривер Плейт») ва Сергей Семак («Уфа»).
«Малафеев табриклади, автомобиль калитини топширди. Бу жуда ёқимли ва шу билан биргаликда кўздан ёш оқизувчи ҳолат эди. У яна айрим сирларни ошкор қилди. У менга айтдики «Зенит» бош мураббийлиги учун номзодлар маълум. Булар Сарри, Фонсека, Сампаоли, Гальярдо. Бешинчиси эса — мен учун энг яхшиси Сергей Богданович Семак», — деган мухлис.
13 май куни «Зенит» Роберто Манчини билан ўзаро шартнома бекор қилинганини эълон қилди.
«Зенит»нинг «ВКонтакте»даги расмий саҳифасида эса жамоанинг янги мураббийи ким бўлиши бўйича мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
14:48 / 12.02.2021
Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон миллий жамоаси «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
14:06 / 24.01.2021
Ўртоқлик ўйини. «Пахтакор» «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
00:53 / 06.07.2020
«Зенит» меҳмонда «Краснодар»ни енгиб, Россия чемпиони бўлди. Озмунда дубль
01:16 / 22.01.2020