Одилхон қори Юнусхон ўғли томонидан ёзилган янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди
Бугун, 14 май куни Шайх Зайниддин жоме масжиди мажлислар залида илм-маърифат мухлислари интиқиб кутган зиё анжумани бўлиб ўтди. Анжуман устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Камтарлик ва кибр” ва “Эзгулик кушандаси” номли янги китоблари тақдимотига бағишланди. Тадбирда таниқли уламолар, имом-хатиблар, илм-маърифат мухлислари қатнашди.



Анжуман муқаддас Қуръони карим тиловати билан бошланди. Дастлаб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Жалолиддин Нуриддинов кириш сўзи билан очиб, Усмонхон Алимовнинг табрикларини етказди ва мамлакатимизда дин ривожи йўлида олиб борилаётган ислоҳатлар, китоб мутолаасининг тобора кучайиб бораётгани хусусида сўзлади. Шунингдек, “Камтарлик ва кибр” ва “Эзгулик кушандаси” китоблари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мазкур асар кибр ва манманлик урчиган, ортиқча ҳою ҳавасга муккасидан кетганлар, эзгулик илдизига болта урувчилар бир оз кўпайган бир даврда ғоятда долзарб эканини таъкидлаб, “Аввало оилавий мутолаа қилишни тавсия қиламан”, деди.


Қолаверса, анжуманда устоз Абдуллоҳ Исмоил домла, Тошкент ислом инстути ректори Уйғун Ғофуров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Раҳимберди Раҳмонов ва бошқалар сўзга чиқиб, илм-маърифат ҳамда китобнинг инсон камолотидаги муҳим ўрни ҳақида сўзладилар.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Одилхон қори Юнусхон ўғли “Озодалик имоннинг гўзал баҳоси”, “Масжид одоблари”, “Рўза тутиш одоблари”, “Ҳаж маносиклари”, “Исрофдан сақланайлик”, “Меҳр-оқибат жаннат гаровидир”, “Тубанлик гирдоби”, “Қўшничилик ҳақлари ва одоблари”, “Жаннат калити”, “Кенг ризқ ва барака омиллари”, “Тажвид қоидалари” номли китоб ва рисолалар, аудио-видео альбомлар муаллифидир.




Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Камтарлик ва кибр” ва “Эзгулик кушандаси” номли янги китоблари пойтахтимиздаги китоб дўконларидан, шунингдек, Шайх Зайниддин жоме масжиди китоб дўконидан харид қилишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

20:47 / 22.05.2025
АҚШ газетаси СИ томонидан ўйлаб топилган сохта китоблар рўйхатини чоп этди

08:55 / 19.04.2025
Туркиядан келган фуқародан 320 млн сўмлик қадимий китоблар топилди

12:19 / 12.03.2025
Ню-Жерсидаги кутубхонадан 99 йил аввал олинган китоб қайтарилди

10:29 / 06.02.2025