Спорт | 00:30 / 14.05.2018
25987
1 дақиқада ўқилади

Салоҳга «Олтин бутса» топширилди

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия премьер-лигасининг жорий мавсумида энг яхши тўпурар бўлди.

Мисрлик ушбу футболчи лига ўйинларида жамоасининг 37 учрашувида майдонга тушиб, 32 гол урди – бу турнир рекорди ҳисобланади. 

«Брайтон»га қарши учрашувдан кейин стадионда унга АПЛнинг энг яхши тўпурари сифатида «Олтин бутса» топширилди.

Салоҳга тўпурарлар пойгасида – «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн рақобат қилди – 30 гол, мавсумнинг энг яхши учинчи тўпурари Серхио Агуэро бўлди, «Ман Сити» ҳужумчиси рақиблар дарвозасини 21 бор ишғол этган.

Салоҳ «Ливерпуль»га 2017 йил ёзида келиб қўшилганди ва биринчи мавсумидаёқ ақл бовар қилмас натижалар қайд этиб, АПЛнинг 2017/18 йилги мавсумининг энг яхши футболчисига айланди.

Мавзуга оид