Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple авиаҳалокат ва 66 кишининг ҳалок бўлганлигида айбланмоқда
Ўрта ер денгизида 2016 йил майида авиаҳалокатда ҳалок бўлганлар яқинларининг адвокатлари Apple устидан судга арз қилишди. Уларнинг фикрича, самолёт учувчилар кабинасидаги iPhone ёки iPad портлаши сабабли ҳалокатга учраган.
Ҳозирча даъво аризаси қайси судга ва қандай суммага топширилгани номаълум. Маълум қилинишича, самолётнинг қулашига учувчилардан бири кабинадаги асбоблар панели устига қўйган гаджет портлаши олиб келган бўлиши мумкин. Тахминларга кўра, бу ёки iPhone 6S телефони, ёки IPad Mini планшети бўлган.
Смартфоннинг ҳалокатга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот ўтган йил бошида пайдо бўлган. Бу тахмин тарафдорлари гаджет портлаб кетиб, ёнғин ёки қурилмаларда қисқа туташув келтириб чиқаргани ва бунинг оқибатида пастлай бошлаганини таъкидлаб келишади. Смартфоннинг портлашини самолёт билан алоқа узилишидан 7 дақиқа аввал диспетчерлар томонидан ёнғиндан огоҳлантирувчи автоматик тревога сигнали олингани ҳам тасдиқлайди.
2016 йил 19 май куни EgyptAir авиакомпаниясининг Париждан Қоҳирага учаётган Airbus A320 самолёти Ўрта ер денгизида ҳалокатга учраган. Фалокатнинг асосий сабаби теракт деб ҳисобланади, чунки ҳалок бўлганлар қолдиқлари таҳлили самолёт бортида портлаш бўлганини кўрсатган.
Мавзуга оид
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026
Тезкор iOS 27 ва Siri чат-бот сифатида — Apple тақдимоти
22:14 / 28.05.2026
iPhone ўғриларидан ҳимояланишнинг янги усули ишлаб чиқилмоқда
18:27 / 08.05.2026