00:57 / 15.05.2018
6375

Манчини Италия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Фото: Италия футбол федерацияси

"Зенит" собиқ бош мураббийи Роберто Манчини бугун, 14 май куни расман Италия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Италия футбол федерацияси хабар берди. 

Шартнома ҳақида ҳозирча тўлиқ маълумот берилмаган. Италиялик мутахассис 15 май куни бўлиб ўтадиган пресс-конференцияда терма жамоа бош мураббийи сифатида журналистларга таништирилади. 

Аввалроқ Манчини Италия терма жамоаси билан Евро-2020 мусобақаси саралаш баҳсларининг сўнггига қадар шартнома имзолаши ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. 

Top