Ўзбекистон | 15:29 / 15.05.2018
15840
1 дақиқада ўқилади

Паспорт олиш учун энди электрон навбатга туриш мумкин 

Фото: KUN.UZ

Давлат персоналлаштириш маркази сайтининг янги версияси ишга туширилди. Сайт орқали биометрик паспорт ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун электрон навбатга туриш мумкин.
  
Norma’нинг ёзишича, сервисдан фойдаланиш учун сайтнинг «Интерактив хизматлар» бўлимига кириш керак. Мурожаатга бир иш куни давомида ишлов берилади ва аризачига SMS-хабар воситасида брон қилинган навбат санаси ва вақти ҳақида ахборот келади.  
 
Шу ернинг ўзида ариза-анкета бланкасини тўлдириб, қоғозга чиқариш ёки тўлдирилмаган бланкани қоғозга чиқариш мумкин.

Махсус функция давлат божини тўлаш учун квитанцияни генерациялаш ва уни иш куни давомида қоғозга чиқариш имконини беради.
 
Давлат божини Click тизими орқали тўлаш мумкин.
 
Илгари ушбу тартиб-таомиллардан ўтиш учун туман маълумотлар йиғиш пунктига албатта бориш керак бўлар эди.

Мавзуга оид