22:51 / 16.05.2018
144682

2018 йил учун закот, фитр ва фидя нисоблари миқдори маълум қилинди

Фото: Ўзбекистон мусулмонлар идораси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 2018 йил (ҳижрий 1439 йил) учун закот нисоби 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нархи 188 235 сўм атрофида эканини эътиборга олиб, 85 грамм тилло ҳисобидан закот нисоби 16 000 000 сўм экани ва мазкур сумманинг қирқдан бир (1/40) ҳиссаси, яъни 400 000 сўм миқдорда закот чиқаришни маъқуллади. Бу ҳақда ЎМИ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу йилги фитр садақасининг миқдори вилоят, шаҳар ва туманлар бозорларидаги 2 килограмм буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланди. Масалан, 2018 йилда Тошкент шаҳар бозорларида 1 килограмм буғдойнинг нархи ўртача 2500 сўм бўлса, демак 2 килограмм буғдой нархи 5000 сўм бўлади.

Бу йилги фидя миқдори доимий узр билан рўза тутолмайдиган кишилар учун бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 12 000 сўм, деб белгиланди.

Top