New York Times мухбирига Ўзбекистон визаси берилмади

Фото: AFP / Emmanuel Dunand
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи бошланишидан бир кун аввал, душанба куни Американинг нуфузли New York Times таҳририяти мухбирига Ўзбекистонга киришга рухсат берилмаган. Бу ҳақда нашр эълон қилган мақоласида таъкидлаб ўтган.
Маълум қилинишича, машҳур нашрда фаолият олиб борувчи мухбир Нукус шаҳридаги музейга таклиф этилганди, шунингдек, рус санъати ва маданияти дурдоналари сақланаётган бинодан репортажлар тайёрлашни режалаштирганди.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг АҚШга расмий ташрифи бошланишидан 3 кун аввал Ўзбекистон Конституцион тузумига тажовуз қилганликда айбланган журналист Бобомурод Абдуллаев суд залида озод қилинганди.
Human Rights Watch ташкилотининг Марказий Осиё минтақаси тадқиқотчиси Стив Свердловнинг таъкидлашича, Абдуллаев ва у билан бирга қамоққа олинган Ҳаётхон Насриддиновнинг озод этилиши билан мамлакатдаги қамоқхоналарда ҳеч қандай журналист қолмади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари таранглашди
Жаҳон | 02:00
-
Америкалик собиқ конгрессмен Жорж Сантос фирибгарлик учун етти йилга қамалди
Жаҳон | 01:32
-
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин
Жаҳон | 00:41
-
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди
Жаҳон | 23:42 / 25.04.2025
Мавзуга оид

08:09 / 29.06.2024
New York Times Байденни президентлик пойгасидан чиқишга чақирди

14:00 / 06.09.2023
Боку: New York Times муқобил фикрларга тўсқинлик қилмоқда

08:47 / 03.08.2021
The New York Times ўз ходимларига коронавирус келиб чиқишини ўрганишни тақиқлаб қўйган - ОАВ

16:42 / 24.05.2020