Жаҳон | 11:37 / 16.05.2018
1937
1 дақиқада ўқилади

Остонада юк машиналарининг тиғиз соатларда ҳаракатланиши тақиқланди

Фото: Depositphotos

Остонада тиғиз соатларда юк транспортининг ҳаракати чекланди.

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, чеклов 14 майдан жорий этилди, бунда соат 07:00дан 9:00гача ва 17:30дан 20:00гача автомобиль йўллари чегараси ҳудудида 3,5 тоннадан ортиқ оғирликка эга юк машиналарининг ҳаракати чекланади. Чеклов 31 декабрга қадар амал қилади ва шаҳарнинг 18та участкасини қамраб олади.

Бундай қарорнинг қабул қилинишига юк машиналари Остонадаги транспорт оқими умумий тезлигининг пасайишига таъсир кўрсатаётгани сабаб бўлган. Бугунги кунга келиб, шаҳарда 220дан ортиқ қурилиш майдончалари бор, уларнинг барчасига юк машиналари хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, юк машиналарининг секин тезлашиши, уларнинг ноқулайлик келтириб чиқариши ва катта ўлчамлари каби омиллар йўлларда фавқулодда вазиятлар яратиш хавфини келтириб чиқаради.

Кутилишича, тиғиз соатларда юк транспорт ҳаракатининг чекланиши тирбандликларни камайтиради ва шаҳар кўчаларида хавфсизликни оширади.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид