Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ «Ҳизбуллоҳ» етакчиларига қарши санкциялар жорий этилганини эълон қилди
Фото: Reuters/ Ali Hashisho
АҚШ Молия вазирлиги Ливаннинг ҳарбийлашган шиалар ташкилоти ва сиёсий партияси «Ҳизбуллоҳ» раҳбарларига қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда идора хабарномасида айтилади.
Санкциялар «Ҳизбуллоҳ» раҳбари ўринбосари Наим Қосим ва ҳаракатнинг яна уч нафар юқори мансабли аъзосига нисбатан жорий этилди. Улар ҳаракат Олий кенгашига кириши айтилмоқда. Шунингдек, ташкилот билан алоқадор бўлган баъзи жисмоний шахсларга ҳам санкциялар киритилди.
«Ҳизбуллоҳ» етакчиси шайх Ҳасан Насруллога Америка санкциялари анча аввал жорий этилганди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Ливан собиқ бош вазири Саад Ҳаририй шиаларнинг ҳарбийлашган ташкилоти «Ҳизбуллоҳ» томонидан берилган ҳеч қандай баёнотларни қабул қилмаслигини маълум қилганди. Ўшанда уларда араб давлатлари учун таҳдидлар борлиги айтилган.
Мавзуга оид
23:20 / 15.01.2026
Гренландияни АҚШдан ҳимоя қилишнинг учта варианти бор – The Economist
22:40 / 15.01.2026
АҚШ Мексикадан наркокартелларга қарши рейдлар ўтказишга рухсат олмоқчи
22:26 / 15.01.2026
Путин Мадурони ағдарган Трампни танқид қилишга журъат этолмади – ОАВ
21:29 / 15.01.2026