Жаҳон | 08:56 / 17.05.2018
6267
1 дақиқада ўқилади

Гватемала АҚШ ортидан Ал-Қудсда элчихонасини очди 

Фото: REUTERS/Ronen Zvulun/Pool

16 май куни Гватемала Ал-Қудснинг ғарбий қисмида элчихонасини очди. Бу воқеа АҚШ ушбу шаҳарда ўз элчихонасини очгандан 2 кун ўтиб юз берди. Шу тариқа Гватемала Ал-Қудсда ўз элчихонасини очган 2-давлат бўлди. 

Jerusalem Post нашрининг муҳокама қилишича, элчихона очилишида Гватемала президенти Жимми Моралес ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху иштирок этган.

Нетаньяху 70 йил аввал Гватемала АҚШдан кейин Исроилни тан олган иккинчи давлат бўлганини эслаб ўтган.

“Сиз ҳар доим биринчилар орасидасиз. Биз дўстларимизни доим эслаймиз ва Гватемала ўшанда ҳам дўстимиз бўлган, ҳозир ҳам дўстимиздир”, деб айтган Нетаньяху.

14 май куни Ал-Қудсда АҚШнинг Тель-Авивдан кўчирилган элчихонаси очилиши маросими бўлиб ўтди. 

Мавзуга оид