Жамият | 17:23 / 18.05.2018
5034
3 дақиқада ўқилади

24-25 май кунлари Ўзбекистон бўйлаб “Китоб байрами” ўтказилади

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, мақсадида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 2018 йил 24-25 май кунлари “Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида Республика “Китоб байрами” тадбирлари ўтказилади. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмат хабар қилмоқда.

Китоб байрамидан кўзланган асосий мақсад бу – китобнинг жамият маънавий-маърифий ҳаётидаги ўрнини янада ошириш, буюк аждодларнинг ёрқин хотирасини, замона қаҳрамонлари тимсолини ҳаққоний ва халқчил акс эттирувчи адабиётлар салмоғини оширишда адиб ва ноширларни қўллаб-қувватлаш, ёш авлодни интеллектуал ривожланган, жисмонан соғлом ва маънан баркамол қилиб вояга етказишда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада юксалтириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишдир. 

Икки кун давомида бўлиб ўтадиган тадбир доирасида:

Пойтахт маркази – Сайилгоҳ кўчасида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида республика нашриётлари томонидан китоб маҳсулотлари кўргазмалари ташкил этилади;

“Намунали китоб дўкони” танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилади, турли хил сўровнома ва акциялар ўтказилади;

Китоб байрами кунларида шунингдек, мушоиралар, адабий учрашувлар, шахмат ва шашка мусобақалари ҳам ташкил қилинади;

Таниқли санъаткорлар ва ёш истеъдод соҳиблари шунингдек, Республика ёш томошабинлар театри ва Республика қўғирчоқ театрининг ҳамда турли болалар санъат гуруҳларининг “Китобсеварларни қутлаймиз!” номли чиқишлари уюштирилади;

“Энг яхши китобхон оила”, “Энг яхши китобхон”, “Ёш китобхон” каби совринли викториналар ва “Китоб ўқишни ёқтирасизми?” мавзуида ижтимоий сўровлар ўтказилади;

Китоб байрами қатнашчилари ҳисобланган нашриётлар, ижодий уйлар ва матбаа корхоналари ўртасида “Энг фаол иштирокчи” ҳамда “Энг яхши стенд” номинацияларида танлов ўтказилади ва ғолиблар ташкилотчилар томонидан тақдирланади.

Икки кун давомида “Китоб байрами”да бевосита иштирок этишингиз, ноширларимиз томонидан чоп этилган янги китоблар билан танишишингиз, ўзингиз ва фарзандларингиз учун турли китобларни харид қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти