04:19 / 18.05.2018
49126

Саудия тахт ворисининг йўқолиши жамоатчиликда шубҳа уйғотмоқда

Фото: Daily Sabah

Саудия Арабистони қироллиги шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон бир ойдан буён омма олдида чиқиш қилмаган. Шунинг билан, 21 апрел куни юз берган воқеа қисман тасдиғини топмоқда, деб ёзади Daily Sabah нашри. 

Бир нечта маҳаллий нашрлар ва мустақил журналистлар жорий йилнинг 21 апрел куни Ар-Риёддаги қироллик саройида отишма ва портлаш овозлари эшитилганини маълум қилганди. ОАВ тарқатган хабарга кўра, бу овозлар қиролликда давлат тўнтарувига уриниш бўлганидан далолат беради.

The Wall Street Journal журналисти Маргарита Станкатининг таъкидлашича, ўша куни ҳеч қандай жиддий ҳолат юз бермаган. Шунчаки қирол қароргоҳига ўйинчоқ дрон ёки самолётча жуда яқин учиб келганди.

Эрондаги нашрларнинг ёзишича, шу куни валиаҳд Муҳаммад ибн Салмон жиддий жароҳатланган. Жамоатчилик ва журналистлар қуршовини хуш кўрувчи шаҳзода охирги марта АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеонинг Саудия Арабистонига ташрифидан сўнг оммага кўринмаётир. 

32 ёшли ислоҳотчи шаҳзода аллақачон коррупцияга қарши кампанияга бошчилик қилиб, халқ меҳрини қозонган. Бироқ, тахт ворисининг бундай ҳаракатланиши қироллик оиласининг кўплаб вакилларига хуш ёқмаганди.

Top