18:28 / 18.05.2018
11144

Скотланд-Ярд Скрипаллар иши бўйича суриштирув ҳақида маълумот берди

Фото: РИА Новости

Скотланд-Ярддагилар ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиши билан боғлиқ иш юзасидан суриштирув жараёнлари давом этаётганини айтиб ўтишди. Бу ҳақда РИА «Новости» Скотланд-Ярд баёнотига асосан ёзмоқда.

Таъкидланишича, иш устида аксилтеррорчилик полициясида хизмат олиб борувчи терговчилар ишламоқда.

«Бу мураккаб суриштирув, ҳамда терговчилар барча маълумотларни бу жирканч ҳужум ортида турган фактлар ва ҳолатларни тўла аниқлаш учун йиғиш ҳамда таққослашда давом этишяпти», - дейилади хабарда.

Маҳкамадан қўшимча қилишларича, Скрипаллар хавфсизлиги ва ҳимояси бўйича чоралар ҳақида батафсил маълумот берилмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ британиялик терговчиларда Скрипалга саволлар пайдо бўлганди

 

Top