17:34 / 19.05.2018
42525

Энди СТИРни ДХМдан олиш мумкин

Фото: Президент матбуот хизмати

2018 йил 1 июндан Давлат хизматлари кўрсатиш марказлари (ДХМ) томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари турлари яна 31тага кўпаяди, деб хабар қилмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Булар: 

туғилганликни қайд этиш; ўлимни қайд этиш; ФҲДЁ органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш, такрорий гувоҳномалар бериш; фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувини тиклаш; фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш; 

Тошкент давлат юридик университетига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш; 

нотариат органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш; судланганлик ҳақида маълумотнома бериш; 

манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш; хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома; меҳнат органларида фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш; ишсизлик нафақасини тайинлаш; ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш учун ариза бериш; 

телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш;

ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш; туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш; 

жисмоний шахс – солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа тўловлардан қарзи йўқлиги (борлиги) ҳақида маълумотнома бериш; жисмоний шахсларга СТИР бериш; 

нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр хизматини кўрсатиш; турар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр хизматини кўрсатиш; 

фуқароларнинг номида шахсий турар жойи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш; хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш); 

электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини ўрнатишга ариза бериш; электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш ускунаси (ҳисоблагич)ни ечишга ариза бериш;

электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш ускунаси (ҳисоблагич)ни қиёслашга ариза бериш;

фуқароларга фарзанд туғилганда тўланадиган бир маротабалик нафақа пулини олиш учун мурожаат қилиш; 

дафн маросимларини ўтказиш учун тўланадиган бир маротабалик нафақа пулини олиш учун мурожаат қилиш;

пенсия ва нафақа олувчилари рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш; пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисида маълумотнома бериш;

миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намуналарини бериш.
 
Ҳозирги кунда ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намуналарини бериш ёки алмаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш Тошкент шаҳрининг Миробод, Юнусобод, Учтепа, Шайхонтоҳур туманлари ва Наманган шаҳар Давлат хизматлари марказларида жорий этилган. 

2018 йил 1 июндан эътиборан Нукус, Андижон, Термиз, Когон, Зарафшон, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарлари, Дўстлик, Пастдарғом, Сирдарё, Чирчиқ, Хонқа туманлари Давлат хизматлари марказларида ҳам мазкур давлат хизмати кўрсатилади. 

Top