Жамият | 14:28 / 19.05.2018
66415
1 дақиқада ўқилади

Хизматдаги ходим ҳаётига суиқасд қилинди – ИИВ

Иллюстратив фото/ KUN.UZ

18 май куни Фарғона вилоятининг Бувайда туманида жиноят содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюроси бўлими давлат ижрочиси Б.Б. МИБ ходимлари билан биргаликда “Янгиқўрғон” автошоҳбекатида жойлашган “Маҳбуба Зулфия” МЧЖга тегишли ноқонуний равишда қурилган девор ва металл дарвозани буздириб мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун борганида, Додхо МФЙда яшовчи, муқаддам судланган А.А. ходимларнинг ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилиб, Б.Б.нинг бошига чопқи билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада Б.Б касалхонага ётқизилган. А.А. ушланган.

Мавзуга оид