Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Уральские авиалинии» Ростов-Дондан Тошкентга парвоз қила бошлайди
Россиянинг «Уральские авиалинии» авиакомпанияси Ростов-Дон - Тошкент - Ростов-Дон янги халқаро йўналишини очмоқда. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилган.
«Рейслар 2018 йил 4 июлдан бошлаб чоршанба кунлари амалга оширилади. Учиш Ростов-Дондан соат 6:20да, Тошкентга қўниш соат 11: 40да, Тошкентдан ортга рейс соат 13:20да, Ростов-Донга қўниш соат 15:10да», - дейилади хабарда.
Чипта нархи бир томонга - 10 минг рубль (1,2 млн сўмдан). Барча йиғимлар киритилган.
Компаниядан ҳисоблашларича, авиакомпаниянинг янги йўналиши қадимги тарихга эга бўлган шаҳарларга қизиққан саёҳатчиларга ҳам, бизнес-туристларга ҳам қизиқарли бўлади.
Мавзуга оид
10:04
Тошкентдаги барча қурилиш объектлари учун янги талаблар жорий этилади
08:39
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
08:20
ДХХ тезкор тадбири: Trackerʼдан 8,9 кг гашиш топилди
14:57 / 02.06.2026