Жаҳон | 20:10 / 22.05.2018
4539
2 дақиқада ўқилади

БМТ Марказий Америка давлатларидан қочқинлар кўпаётганидан хавотир билдирди

Фото: AP Photo / Fabrice Coffrini

БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси Марказий Американинг шимолий давлатларидан қочқинлар сони кескин кўпайганини қайд қилди. Бу ҳақда бошқарманинг матбуот котиби Екатерина Китиди маълум қилди. 

“Марказий Американинг шимолий давлатларидан 2017 йил охирида бутун дунё бўйлаб 294 мингдан кўпроқ бошпана сўровчилар қайд қилинган. Бу 2016 йилдагидан 58 фоиз ва 2011 йил охиридагидан 16 марта кўпроқдир”, деб айтган Китиди.

Бошқармада таъкидланишича, одамлар “зўравонлик ва таъқиблардан” қочмоқдалар, улардан кўпи ўз йўлларида кўплаб хавф ва қийинчиликларга дуч келадилар. Қочқинларнинг аксарияти Белиз, Мексика, АҚШ, Коста-Рика ва Панамада бошпана қидиради. БМТ бошқармаси халқаро ҳамжамиятни қочқинларни ҳимоя қилиш ва Марказий Американинг шимолий давлатларига бундай миграция сабабларини бартараф этишда кўмак кўрсатишга чақирган. Бошқарма 2018 йилда қочқинларга кўмак кўрсатиш дастурини амалга ошириш учун хомий давлатлардан 36,2 млн доллар ажратилишини сўрамоқда. Ҳозирча бу маблағнинг бор-йўғи 12 фоизигина олинган.

Мавзуга оид